Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Июнь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги халқаро конференцияда иштирок этади


ТОШКЕНТ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов жорий йил 23 июнь куни онлайн шаклда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари ҳамкорлиги бўйича “Иқтисодий ривожланиш учун эпидемияга қарши ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияда иштирок этади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълум қилишича, ушбу макроминтақа ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этадиган тадбирда Осиё-Тинч океани минтақаси ҳудудида коронавирус пандемияси оқибатларини тезроқ бартараф этиш, савдо-иқтисодий алоқаларни қайта тиклаш ва унинг ўсиш суръатларини таъминлашга қаратилган ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазири Польшанинг янги тайин...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Польша элчиси этиб тайинланган Радос...

Минск шаҳрида Ўзбекистоннинг МДҲдаги раи...

Илҳом Неъматов Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида Ҳамдўстлик иштирокчи мамлакатлари...

Ўзбекистоннинг халқаро хусусий ҳуқуқ соҳ...

Бугун “Гаага халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича конференцияси (ГХХҲК)нинг қатор конвенцияларини...

Сўнгги янгиликлар