Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

12/Январь/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси билан илгари эришилган келишувлар ижроси ва келгусидаги тадбирлар жадвалини муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 12 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг долзарб масалалари, илгари эришилган келишувлар ижроси ва келгусидаги тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.

 Томонлар халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 13 декабрь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашган эди.

Учрашувда АҚШ томони янги Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватланишини маълум қилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Бугун Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Владимир Норов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош коти...

Ўзбекистон ва ЕИ ташқи сиёсат маҳкамалар...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва х...

Ўзбекистонга Бангладеш вазирликлари, идо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Бангладеш Бош вазиринин...

Сўнгги янгиликлар