Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Февраль/2021   Марказий Осиё

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири амалий ташриф билан Қирғизистонга боради

ТОШКЕНТ, 26 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов  27 февраль куни амалий ташриф билан Қирғизистонга боради, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Вазирлик маълум қилишича, учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон – Қирғизистон муносабатларининг асосий жиҳатлари, сиёсий-дипломатик, чегара, савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръатларини янада жадаллаштириш, минтақавий ва минтақалараро даражаларда инфратузилмавий ҳамда транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашинилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев  11 январь куни  Садир Жапаровни 10 январь куни бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси ҳамда Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан чин дилдан табриклади.

Мавзуга оид

МОХИда Ўзбекистон ва Қозоғистон таҳлил м...

Марказий Осиё халқаро институтида (МОХИ) Қозоғистон элчиси Дархан Сатиболди билан учрашув...

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қирғ...

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Қирғизистонга 10 минг дона олма, ўрик, гило...

Туркманистон зилзиладан жабр кўрган Афғо...

Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов кеча Афғонистоннинг Туркманистондаги мувақ...

Сўнгги янгиликлар