Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Июнь/2022   Спорт

Ўзбекистон таэквондо усталари Жанубий Кореяда зафар қучди

ТОШКЕНТ, 29 июнь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон таэквондочилари 24-27 июнь кунлари Корея Республикасида ўтказилган таэквондо бўйича навбатдаги Осиё чемпионати 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Бугун тонгда ўзбек таэквондоси тарихида янги саҳифа очган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ўтган тантанали тадбирда спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов ва унинг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов, Мудофаа вазирлиги мутасаддилари, спортчиларимизнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Расмийлар таэквондочиларимизни қарши олар экан, улар қайд этган улкан натижа давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга яратиб берилаётган имкониятларнинг самараси эканини алоҳида таъкидлашди. Мутасаддилар спортчиларимизни қўлга киритилган ғалабалар билан қутлаб, келгусида бундан-да катта марраларни забт этишларини тилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур Осиё чемпионатида 4 та олтин медалга сазовор бўлган йигитларимиз умумжамоа ҳисобида мусобақа мезбони ва ушбу спорт турининг ватани - Жанубий Кореяни ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, мусобақада -74 кг вазн тоифасида чемпион бўлган Жасур Жайсунов «Энг яхши спортчи», жамоа бош мурабийи Павел Хан эса «Энг яхши мураббий» деб тан олинди.

Энди Ўзбекистон таэквонддо усталари август ойида Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказиладиган Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёргарлик кўради.

Мавзуга оид

Ўзбекистон билан Эрон миллий терма жамоа...

ФИФАнинг 2020 йил 18 август куни Ўзбекистон Футбол Ассосиатциясига юборган расмий хатига м...

Поло бўйича биринчи «Tashkent Open-2021»...

Хабар берганимиздек, жорий йил 18-19 март кунлари пойтахтимиздаги «Пахтакор» футбол клубин...

Равшан Эрматов ОФК конференциясида иштир...

Шу кунларда ОФКга аъзо ассоциациялар бош котиблари ҳамда минтақавий ассоциациялар раҳбарла...

Сўнгги янгиликлар