Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

26/Январь/2023   Ҳамкорлик

Ўзбекистон табиат ресурслари вазирлигида Жанубий Корея атроф-муҳит вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 26 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов Жанубий Корея атроф-муҳит вазири ўринбосари Ю Чечул бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, бўлиб ўтган учрашув чоғида кейинги йиллар давомида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида барча соҳаларда бўлгани сингари экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқалари изчиллик билан равнақ топиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Маълумки, ҳозирги пайтда Глобал яшил ўсиш институтининг Марказий Осиёдаги ягона офиси Ўзбекистонда очилган бўлиб, Табиат ресурслари вазирлигида фаолият кўрсатмоқда. “КEИТИ” компанияси иштирокида самарали амалга оширилган “Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича бош режани тузиш”  техник кўмаги лойиҳаси доирасида 6,6 млн АҚШ долларига тенг грант лойиҳаси молиялаштириш учун маъқулланди, шунингдек, йирик инвестиция лойиҳаси концепцияси ишлаб чиқилгани ҳолда Жанубий Корея ҳукуматига тақдим этилди.

Шунингдек, “Сежин Г&Э Со., Лтд.” компанияси иштирокида “Тошкент вилояти маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича Инвестициялар, саноат ва савдо ҳамда Энергетика вазирликлари билан келишувга эришилганлиги ҳам муҳимдир.

Табиат ресурслари вазирлиги ходимлари Корея Республикаси Атроф-муҳит вазирлигининг Экология соҳасида келажакдаги илғор раҳбарлар учун магистрлик дастурида фаол иштирок этаётгани ҳам яқин ҳамкорликнинг яна бир амалий ифодаси ҳисобланади.

Учрашувда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида ҳамкорликда олиб борилган ишларнинг натижалари ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли лойиҳалар ва ташаббуслар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ва Корея Республикаси Атроф-муҳит вазирлиги ўртасида ўзаро Англашув баёноти имзоланди.

Жанубий Корея Атроф-муҳит вазири ўринбосари Ю Чечул бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи давом этмоқда.

Мавзуга оид

Тошкентда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаг...

Кеча Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг...

Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсат...

Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирилиги ходимлари ҳамда Давлат хизматларини ...

Ўзбекистонда Венгриянинг «Gedeon Richter...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 3-4 октябрь кунлари Венгрияга расмий т...

Сўнгги янгиликлар