Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Январь/2022   Спорт

Ўзбекистон спортчилари Осиё чемпионатининг дастлабки саралашидан муваффақиятли ўтишди

ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Шу кунларда Саудия Арабистонида ўтаётган гандбол бўйича эркаклар ўртасида Осиё чемпионатида иштирок этаётган терма жамоамиз дастлабки саралаш босқичини муваффақиятли якунлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасидан маълум қилинишича, терма жамоамиз йигитлари биринчи турда Гонконгни 28:24 ҳисобида мағлуб этишни уддаладилар, бироқ иккинчи турда баҳрайнлик рақибларига 19:35 ҳисобида имкониятни бой беришди. Ҳал қилувчи учинчи турда эса Вьетнам жамоаси 30:23 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа жамоамиз кучли саккизликка кириб, навбатдаги босқичда ўз иштирокини давом эттиради. Унда яна 2 квартет шаклланади. Ўз гуруҳларида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритганлар ярим финал босқичига йўл олади. Қайд этиш жоиз, учинчи ўрин эгалари ўртасидаги баҳс ҳам катта аҳамиятга эга. Унда ғалаба қозонган жамоа қитъамизнинг бешинчи термаси сифатида келаси йили бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлади.

Жамоамизнинг кейинги босқичдаги рақиблари кечки баҳслардан сўнг аниқланади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон таэквондочилари халқаро онла...

Ўзбекистон таэквондочилари халқаро онлайн мусобақада 3та медаль қўлга киритди...

Велотрек бўйича Ўзбекистон миллий терма ...

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоасига Беларусь вакили Сергей Волчок бош мураббий эти...

Остон Ўрунов Россиянинг энг номдор футбо...

Остон Ўрунов Россиянинг энг номдор футбол клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади...

Сўнгги янгиликлар