Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


24/Сентябрь/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон салоҳияти Хитойда ўтказилган кўргазмада тақдим этилмоқда


ШАНХАЙ, 24 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Шанхайдаги Бош консулхонаси ходимлари 22-25 сентябрь кунлари Сучжоу (Цзянсу провинцияси) шаҳрида ташкил этилган «Буюк Хитой канали бўйлаб маданият ва туризм ЭКСПО» (The 3rd Grand Canal Culture and Tourism Expo) учинчи кўргазмасида  иштирок этаяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Буюк Хитой канали дунёдаги энг қадимги ва ҳозирги вақтда ҳам фаолият кўрсатаётган кема юрадиган гидротехник иншоотлардан бири ҳисобланади. У икки минг йил давомида, яъни милоддан аввалги VI асрдан эрамизнинг XIII асригача қурилган. Ҳозирги вақтда ушбу канал Хитойнинг энг муҳим ички сув йўлларидан бири ҳисобланади. У, шунингдек, мамлакатнинг Шанхай ва Тяньцзинь каби йирик портларини боғлаб туради.

Кўргазма доирасида мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятига бағишланган Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди.  «KINOA LLC»  маҳаллий компанияси томонидан хитойлик ҳамкорлар – «Beijing Sinex Co., Ltd»  компанияси билан биргаликда ўзбек маҳсулотлари кўргазмаси уюштирилди. Унда «Crafers», «Чортоқ», «Natural Juice», «Uzkand» ва бошқа компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган қуритилган мевалар, мош, қандолат маҳсулотлари, минерал сув, шарбат ва ичимликлар намойиш қилинмоқда. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, тақдим этилган маҳсулотлар Хитой бозорида ҳам анча харидоргир.

Кўргазманинг маданий қисми доирасида Хитой университетларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар томонидан тайёрланган миллий ўзбек рақслари  тақдим этилди.

Ўзбекистон миллий стендини ЭКСПОда намойиш этилиши мамлакатимизнинг замонавий Ипак йўлидаги сайёҳлик маскани сифатидаги имижини мустаҳкамлашга, шунингдек, Хитой бозорида ўзбек маҳсулотларининг экспортини янада рағбатлантиришга ёрдам беради.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Эрон: ҳамкорликни кучайтир...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.Умурзоқов Эрон Ислом Республикасининг Иқти...

ИТСВ: Барқарор ривожлантириш бўйича Масл...

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМ...

Макка шаҳрида Ўзбекистон ва Саудия Араби...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Сўнгги янгиликлар