Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Май/2022   Ўзбекистоннинг ИҲТга раислиги

Ўзбекистон раислигида Теҳрон шаҳрида ИҲТга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасидаги “ақлий ҳужум” бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 23 май. /«Дунё» АА/. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) Теҳрондаги бош қароргоҳида илк бор аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида ИҲТни ислоҳ қилиш жараёни, шунингдек, минтақада савдо-иқтисодий ва транспорт соҳаларини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган “ақлий ҳужум” бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил ноябрь ойида Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТ саммитида эълон қилинган ташаббуси доирасида ташкил этилган бўлиб, мазкур ашкилот фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар тайёрлаш учун юқори даражадаги Экспертлар гуруҳини ташкил этади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов раислигидаги йиғилишда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари вакиллари иштирок этди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хусрав Нозирий табрик нутқи билан сўзга чиқиб, Ўзбекистон раҳбариятининг юқори даражадаги Экспертлар гуруҳини ташкил этиш ташаббуси барча аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватлангани ва ИҲТнинг доимий вакиллар Кенгаши мажлисида расман маъқуллангани учун миннатдорлик билдирди.

«Бундай шаклдаги мулоқот Ташкилот тарихида биринчи бор ўтказилаётган бўлиб, бу савдо, инвестиция ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга янги суръат бағишлаш мақсадида ташкил этилган».

Муҳокамаларда ИҲТнинг минтақалараро савдосини кенгайтириш, тарифсиз тўсиқларни бартараф этиш, янги эркин савдо битимини ишлаб чиқиш, транспорт йўлакларини ривожлантириш, юк оқимларининг тўсиқсиз транзитини таъминлаш масалаларига бағишланди.

Муҳокамалар чоғида Ўзбекистон ҳукуматининг янгиланган ва кенг қамровли ИҲТ савдо Битимини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш кооперациясини чуқурлаштириш, Савдо, инвестициялар ва инновациялар марказини ташкил этиш, транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш ва транзит салоҳиятини кенгайтириш бўйича минтақавий стратегияни қабул қилиш юзасидан амалий таклифларининг долзарблиги муҳокама қилинди. 

Мавзуга оид

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ИҲТ Бош котиби би...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Иқтисодий ҳамкорлик ташк...

ИҲТ Бош котиби: Ўзбекистон ташаббусларин...

ИҲТ Бош котиби ва ушбу тузилмага аъзо мамлакатларнинг расмий вакиллари Ўзбекистоннинг ИҲТг...

Ўзбекистон Президентининг ИҲТда 2022 йил...

Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) раислиги муносабати билан Президент Ш...

Сўнгги янгиликлар