Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Май/2023   Президент

Ўзбекистон раҳбари Туркия етакчисини телефон орқали президентлик сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади

ТОШКЕНТ, 28 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни бугун бўлиб ўтган президентлик сайловида эришган ишончли, тарихий ғалабаси билан самимий қутлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, сайловнинг иккинчи турида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари қардош Туркия халқи амалдаги давлат раҳбарининг сиёсати ва ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаётганининг ишончли ифодаси экани қайд этилди.

Суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Олий даражадаги Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини тайёрлаш мақсадида барча даражаларда фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати архивидан олинган сурат

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти амалга оширилаётга...

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоя...

Ўзбекистон Президенти мамлакатимиз Конст...

Аввало, сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни қутлуғ айём – Ўзбекистон Республикаси...

Давлатимиз раҳбари Ломбардия губернатори...

Президент Шавкат Мирзиёев Италияга расмий ташрифининг дойрасида бугун Милан шаҳрида Ломбар...

Сўнгги янгиликлар