Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Январь/2022   Долзарб

Ўзбекистон Қуролли кучларининг 30 йиллиги Германия ОАВ диққат марказида

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 17 январь. /«Дунё» АА/. «Rusverlag.de» немис электрон нашрида Ўзбекистон Қуролли кучлари ва Ўзбекистон-Германия ҳарбий-техникавий ҳамкорлигига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.


Мақолада Ўзбекистон Германия сингари афғон можаросини тинч йўл билан ҳал этиш ва мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишдан манфаатдорлиги таъкидланган.

«2021 йилнинг август ойи охирида Германия ташқи ишлар вазири Хайко Маас икки томонлама муносабатларни муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф давомида Германия фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига миннатдорлик билдирди», - деб қайд этилади мақолада.

Муаллиф фикрларига кўра, минтақавий ва халқаро хавфсизлик учун жиддий салбий оқибатларга олиб келадиган Афғонистонда ҳарбий ва сиёсий кескинликнинг авж олишига Тошкент ва Берлиннинг шу каби қарашлари томонларни яқин ҳамкорликни мустаҳкамлашга ундайди.

«Сўнгги пайтларда Ўзбекистон минтақавий ва глобал даражада ҳарбий алоқаларга интилмоқда, - деб ёзади эксперт. - Бундан ташқари, ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар  халқаро ҳарбий мусобақаларда фаол  иштирок этиши билан ҳам ажралиб туради. Масалан 2021 йил 22 августдан 4 сентябргача 11 мамлакат ҳудудида ўтказилган VII Халқаро армия ўйинлари (АрМИ-2021) натижаларига кўра, жамоавий мусобақада Ўзбекистон ҳарбийлари 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритиб, иккинчи ўринни эгаллади».

Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбарияти тарихан қисқа давр ичида мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, сарҳадлари дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир мобил ва ихчам миллий армияни яратишга муваффақ бўлди.

 Нашрда бугун дунёда рўй бераётган турли қуролли тўқнашув ва қарама-қаршиликлар, янги хавф ва таҳдидлар Ўзбекистон Қуролли кучлари олдига долзарб, ўз вақтида тегишли қарорлар қабул қилиш вазифаларини қўяётганига эътибор қаратилган.  «Мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш борасидаги бу масъулиятли вазифаларни амалга оширишда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, Қуролли кучлар, хавфсизлик идоралари ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда, - деб ёзади немис электрон нашри. - Айни пайтда жамиятда, жумладан, Қуролли кучлар тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида «Инсон қадри учун» тамойили илгари сурилмоқда».

Мақола 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли кучларининг 30 йиллиги муносабати билан чоп этилди. «Rusverlag.de» электрон нашри таҳририяти барча ўзбекистонликларни ушбу муҳим сана билан табриклади.

Мавзуга оид

Ёшларни бирлаштириш – минтақадаги дўстон...

Марказий Осиё халқаро институтининг эксперти Ж.Қодиров “Дунё” ахборот агентлигига берган ш...

Ўзбекистоннинг Франция, Испания ва Буюк ...

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича...

Тожикистон элчиси Абдужаббор Раҳмонзода:...

Тошкент шаҳрида бошланаётган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид...

Сўнгги янгиликлар