Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Август/2022   Иқтисодиёт

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг салоҳияти Пекинда намойиш этилди

ПЕКИН, 11 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси “Shenzhen AllFood Expo 2022” ярмаркаси очилиши муносабабти билан ташкил этилган халқаро конференция доирасида республикамизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг салоҳиятига бағишланган  тақдимот маросими ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Хитой Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари уюшмаси томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш имкониятлари, уларнинг халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори сифати юзасидан батафсил маълумотлар тақдимот иштирокчиларининг эътиборига ҳавола қилинди. Хорижлик инвесторларга мазкур соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар ҳам билдирилди.

Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида очилаётган “Shenzhen AllFood Expo 2022” ярмаркаси 26 августга қадар давом этади. Унда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан, шу жумладан, Франция, Италия, Греция, Бельгия, Жанубий Африка, Япония, Жанубий Корея, Эран, Афғонистон, Шри-Ланка, Болгариядан 1,5 мингдан ортиқ фирма ва компаниялари ўзларининг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан иштирок этади.

Мавзуга оид

Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигида ҳамда вазирликлар, идора...

“Гулистон” ташқи иқтисодий фаолият божхо...

“Гулистон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт-импорт юкларининг ҳажми камайма...

Марказий банкда «Исломий молиявий восита...

Тренинг доирасида иштирокчиларга исломий молиявий воситаларни банк тизимида, капитал ва су...

Сўнгги янгиликлар