Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Август/2022   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига давлат ташрифи арафасида Жиддада савдо-сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди

ТОШКЕНТ, 17 август. /«Дунё» АА/.  Давлатимиз раҳбарининг Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташрифи арафасида кеча Жидда шаҳрида Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг САП савдо вазири Мажид бин Абдулла ал-Касаби билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан маълум қилинишича, суҳбат давомида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича истиқболли чора-тадбирлар, инвестициявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўллари, шунингдек, Ўзбекистон раҳбарининг Саудия Арабистонига бўладиган ташрифининг иқтисодий кун тартиби муҳокама қилинди.

Жорий йил бошидан буён, асосан, тўқимачилик маҳсулотлари, мева-сабзавот, пластмасса ва металл маҳсулотларини фаол ўзаро етказиб бериш ҳисобига икки томонлама савдо ҳажмининг 13 баробар ўсиши қайд этилди. Томонлар маҳсулот етказиб бериш ҳажмини оширишдан ҳам, жўнатилаётган товарлар номенклатурасини кенгайтиришдан ҳам ўзаро манфаатдорлигини билдирдилар.

Учрашув якунида ўзаро манфаатли барча масалалар бўйича якдил позиция ишлаб чиқилди. Кутилаётган олий даражадаги ташриф Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама кенг кўламли муносабатларни амалий мазмун билан бойитишига ҳамда ишбилармонлик алоқалари ривожланишига янги туртки беришига ишонч билдирилди.

Мавзуга оид

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британ...

Бугун Тошкент вақти билан соат 14.00 да савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгаши...

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Даккада...

Дакка шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж...

ЕИК делегацияси Тошкентга келди...

Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) бошқаруви раиси Михаил Мясникович кеча амалий ташриф би...

Сўнгги янгиликлар