Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


27/Июль/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Россия элчиси Афғонистон масаласида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди


ТОШКЕНТ, 27 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бугун Россия элчиси Олег Мальгинов билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Мулоқотда Афғонистондаги мавжуд вазият ва халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатлари, шунингдек, афғон масаласида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича атрофлича фикр алмашилди.

 Россия элчиси Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатишда, шунингдек, минтақавий интеграция жараёнларига мазкур давлат иштирокини таъминлашда Ўзбекистоннинг муҳим ролини таъкидлади.

 Олег Мальгинов икки томонлама муносабатларни юқори баҳолади. Шунингдек, натижалари минтақалараро алоқани мустаҳкамлашга хизмат қиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясини (2021 йил 15-16 июль) муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун Италия элчиси Агостино П...

Ўзбекистон ва Афғонистон ташқи ишлар ваз...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Афғонистон ташқи ишлар вазирининг ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Варшава шаҳрида Европада хавфсизлик...

Сўнгги янгиликлар