30/Август/2021 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 30 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Эргашев Италия элчиси Агостино Пинна билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, Афғонистондаги мавжуд вазият ва халқаро ҳамжамият, шунингдек, икки мамлакатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Элчи Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишда Ўзбекистоннинг муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади.
Италиялик дипломат, инсон ҳуқуқлари, шу жумладан, аёллар ва этник озчилик ҳуқуқларини таъминлашга урғу берган ҳолда Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш муҳимлигини таъкидлади.