Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


23/Сентябрь/2021   Долзарб

Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 76-сессиясидаги нутқининг матни алоҳида рисола шаклида ўзбек, қозоқ ва рус тилларида чоп этилди


НУР-СУЛТОН, 23 сентябрь. /«Дунё»/. БМТ Бош Ассамблеясининг 21 сентябрда бўлиб ўтган 76-сессиясидаги Ўзбекистон Президенти нутқининг тўлиқ матни алоҳида рисола шаклида уч тилда - ўзбек, қозоқ ва рус тилларида чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу нашр Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамасининг «Нурли жол» газетаси таҳририяти кўмагида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳамда “Дунё” ахборот агентлигининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан чоп этилди.

Бундан олдин Президентнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувидаги нутқи, давлатимиз раҳбарининг «Янги Ўзбекистон» газетаси бош муҳаррири билан интервьюси, Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Тошкентда бўлиб ўтган тантанали маросимдаги нутқи қозоқ тилига таржима қилингани ҳолда алоҳида нашр кўринишида чоп этилган эди.

Ўзбекистон элчихонасидан маълум қилинишича, давлатимиз раҳбарининг нутқлари, унинг халқаро ташаббуслари, мамлакатимизда ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг қамровли ислоҳотлар Қозоғистоннинг сиёсий, ишбилармон, таҳлил доиралари ҳамда кенг жамоатчилигининг диққат марказида турибди. Ўз-ўзидан аёнки, ушбу мавзуларга доир хабар-мақолалар мамлакатнинг етакчи оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, оммабоп интернет ресурсларининг саҳифаларида ҳам эълон қилинмоқда.

Мавзуга оид

Тожикистоннинг етакчи ахборот агентликла...

Тожикистоннинг етакчи «ASIA-plus» ва «Avesta» ахборот агентликлари томонидан бугун бошланг...

Ўзбекистон ташаббуси билан Марказий Осиё...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан илгари ўхшаши бўлмаган ва ...

Жанубий Кореялик профессор Самарқанд шаҳ...

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан Ханянг университети профессори Ли Ҳи...

Сўнгги янгиликлар