Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

04/Октабрь/2021   Президент

Ўзбекистон Президентининг АҚШ делегацияси билан учрашувида томонлар кейинги йилларда кўп қиррали ўзаро ҳамкорлик жадал суръатда ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар


ТОШКЕНТ, 4 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь куни Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Уэнди Шерман давлатимиз раҳбарига АҚШ Президенти Жозеф Байден, вице-президенти Камала Харрис ва давлат котиби Энтони Блинкеннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Америка томони мамлакатимизнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини, шунингдек, янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини қатъий қўллаб-қувватлаши алоҳида таъкидланди.

Томонлар кейинги йилларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал суръатда ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Икки мамлакат ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг жорий йил охиригача Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган биринчи йиғилишининг кун тартибини пухта тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.

Сиёсат ва хавфсизлик, савдо, инвестиция ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш, гуманитар алмашинувлар каби устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.

Пандемияга қарши курашишда, шу жумладан амалдаги глобал дастур доирасида мамлакатимизга вакциналар етказиб бериш масаласида кўрсатилаётган кўмак учун Америка томонига алоҳида миннатдорлик билдирилди.

Минтақавий, шу жумладан “АҚШ – Марказий Осиё” мулоқоти ҳамда Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим кенгаши доирасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан батафсил фикр алмашилди. Ўзбекистоннинг афғон халқига кўмаклашиш ҳамда қўшни мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ўрнатилиши ва унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашишга қаратилган лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон ташқи иш...

Халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон...

БМТнинг Оролбўйига оид резолюцияси - бу ...

18 май куни мамлакатимиз, умуман, минтақамиз ҳаёти учун муҳим воқеа бўлди, деди Ўзбекистон...

Ўзбекистон Президенти «Rothschild&Co» ко...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаёт...

Сўнгги янгиликлар