Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Июнь/2022   Президент

Ўзбекистон Президенти телефон орқали Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раисини туғилган куни билан табриклади

ТОШКЕНТ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни 65 йиллик юбилейи билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, биродар Туркманистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг замонавий Туркманистонни барпо этиш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси алоҳида қайд этилди.

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга бўлажак ташрифига тайёргарлик доирасида икки мамлакатнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Савдо ва саноат, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари, шу жумладан Афғонистонда мустаҳкам тинчликни таъминлашга ва ушбу мамлакатни ижтимоий-иқтисодий тиклашга кўмаклашиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон етакчиси шу кунларда Туркманистон пойтахтида ўтказилаётган олтинчи Каспий саммити муваффақиятли ўтишини тилади.

 «Дунё» АА архивидан олинган сурат

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари «Ич...

Бугун Хоразм вилоятига ташриф буюрган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон ...

Ўзбекистон Президенти: Янги Ўзбекистон д...

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қи...

Ўзбекистонда кластерлар ривожи учун имко...

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун қишлоқ хўжалигида кластер тизимини ривожлантири...

Сўнгги янгиликлар