Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Октабрь/2022   Президент

Ўзбекистон Президенти телефон орқали Тожикистон Президентини юбилейи билан самимий табриклади

ТОШКЕНТ, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбар матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон Президенти Тожикистон етакчисини 70 йиллик юбилейи билан чин дилдан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Тожикистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Президент Эмомали Раҳмоннинг замонавий Тожикистонни барпо этиш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугунги юксак даражага эришишдаги ўрни алоҳида қайд этилди.

Суҳбат чоғида илгари эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва бошқа муҳим йўналишлардаги устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга хизмат қиладиган Қўшма инвестиция фонди ўз фаолиятини бошлагани мамнуният билан қайд этилди.

Фаол ҳудудлараро мулоқотларни янада кенгайтириш, мамлакатларимизда қўшма ишбилармонлик ва маданий тадбирларини ўтказиш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, бўлажак кўп томонлама учрашувлар режаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти ҳар доимгидек очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди.

«Дунё» АА архивидан олинган сурат.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари умид ...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Кўксарой қ...

Ўзбекистон Президенти: Ўзбекистон ва Қоз...

Бугун Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди...

Ўзбекистон Президенти “Ҳиндистон - Марка...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун видеоанжуман шаклида ўтган “Ҳиндистон – Марказ...

Сўнгги янгиликлар