Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

09/Август/2021   Сайлов - 2021

Ўзбекистон Президенти сайлови округлари тузилди


ТОШКЕНТ, 9 август. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Комиссия раиси Зайниддин Низамходжаев раҳбарлигида ўтган анжуманда Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларини тузиш ва ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Йиғилишда муҳокама қилинган биринчи масала бўйича Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Баҳром Қўчқоров Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш учун сайлов округларини тузиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари, уларнинг вазифалари, тузиладиган округлар рўйхати, уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссиялари жойлашган жой ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, ҳар бир сайлов округидаги сайловчилар сони йиғилиш ўтказилган санагача сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизимининг маълумотлари асосида аниқланган.

Округ сайлов комиссияларининг жойлашуви Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан таъминланади.

Сайлов кодексининг 9 -моддасига мувофиқ,  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.

Марказий сайлов комиссияси йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш учун 14 та сайлов округлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Сайлов округлари рўйхати, уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашуви кўрсатилган ҳолда Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади.

Йиғилишда, шунингдек, ОAВ вакилларини аккредитация қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Сайлов кодексининг 35-моддасига мувофиқ, оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирларни ёритиш, сайлов куни овоз бериш биноларида ҳамда овоз бериш натижаларини санаб чиқиш жараёнида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситалари вакилларининг бу каби ваколатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган ҳужжатлар билан тасдиқланиши керак.

Қонунчилик талабларига кўра, Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланган. Оммавий ахборот воситалари сайлов кампанияси эълон қилинган кундан бошлаб аккредитация қилиш учун Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бу мурожаатларни қабул қилиш сайловдан ўн кун олдин тўхтатилади.

Бугунгача Марказий сайлов комиссиясига аккредитациядан ўтказишни сўраб қатор оммавий ахборот воситаларидан мурожаатлар келиб тушган. Йиғилишда 500 дан ортиқ ОАВ вакилига аккредитациядан ўтказиш бўйича тегишли гувоҳномаларни бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Келгусида ОАВдан келиб тушадиган мурожааатлар бўйича МСК уларнинг аккредитациясини ўрнатилган тартибда амалга оширади.

Мавзуга оид

Санкт-Петербургда ватандошларнинг Ўзбеки...

Ўзбекистон Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўришга йўналтирилган ишлар доирасида ма...

Россия транспорт компаниясида вақтинча и...

Ўзбекистон Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда ушбу сайловда ватандошларими...

Бугун куннинг биринчи ярмида Қирғизистон...

Бугун Жалолобод шаҳрида жойлашган Жалолобод давлат университетининг тиббиёт факультети бин...

Сўнгги янгиликлар