Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

02/Ноябрь/2021   Сайлов - 2021

Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари Озарбайжон оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилмоқда


БОКУ, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. Озарбайжоннинг оммабоп нашрларидан бири - «Каспий» газетасида «Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб қайта сайланди» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Материалда 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловида Либерал-демократик партиядан номзод, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 80,12 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонгани таъкидланган.

«Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Зайниддин Низомхўжаев Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида маълум қилди. Унга кўра, сайловда  рўйхатга олинган 19,86 миллион нафар сайловчидан 16,36 миллиони иштирок этди. Бу сайловчиларнинг 80,8 фоизини ташкил этади», деб ёзади  озар газетаси.

Муаллиф Озарбайжон Миллий Мажлиси Спикерининг ўринбосари Фазаил Иброҳимли бошчилигидаги парламент делегацияси Ўзбекистонда ўтказилган сайловни кузатгани ҳақида ёзган. Шунингдек, Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси раиси Мазаҳир Панахов, Миллий Мажлис интизом комиссияси раиси Элдор Иброҳимов, Маданият бўйича қўмита раиси Ганира Пашаева, депутатлар Жаваншир Пашазаде ва Ойдин Мирзазаде МДҲ ПА кузатувчилари, депутат Оғалар Велиев Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси миссияси таркибида сайлов жараёнида қатнашди.

Мавзуга оид

Жанубий Кореядаги ёш ватандошлар Ўзбекис...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванж...

Покистонлик халқаро кузатувчи: Ўзбекисто...

Покистоннинг Халқаро алоқалар маркази президенти, халқаро кузатувчи Мунаввар Аван Амна бу...

Ўзбекистон Президентлигига номзодларнин...

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) матбуот марказида навбатдаги йиғилиши бўлиб ў...

Сўнгги янгиликлар