Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

01/Декабрь/2021   Президент

Ўзбекистон Президенти Россия делегациясини қабул қилди


ТОШКЕНТ, 1 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортниковни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Учрашув аввалида Александр Бортников давлатимиз раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Жорий йил 19 ноябрь куни Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги икки томонлама учрашувнинг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Хавфсизликка замонавий таҳдидларга, шу жумладан терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик, кибержиноятлар, наркотрафик ва бошқа хавф-хатарларга қарши курашишда икки мамлакат ваколатли органлари ўртасидаги мунтазам алоқаларни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистонда вужудга келаётган ҳолатдан келиб чиқиб минтақадаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Олмалиқда янги қу...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 3-мис бойитиш фабрик...

Ўзбекистон Президенти Ислом тараққиёт ба...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳрида ўтаётган Ислом тараққиёт банки...

Президент Шавкат Мирзиёев Япония Бош ва...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Япония Либерал-демократик партияси етакчиси Ф...

Сўнгги янгиликлар