Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

16/Декабрь/2021   Президент

Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевни мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан табриклади

ТОШКЕНТ, 16 декабрь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Биринчи Президент - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга қутловлар йўллаб, уларга ва қардош Қозоғистон халқига ўзининг энг эзгу тилакларини билдирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг телеграм-каналида ёзди.

Мактубларда ўтган давр мобайнида мамлакатда барқарор ўсишни таъминлашга қаратилган тизимли ва кенг қамровли ислоҳотлар натижасида бугунги кунда дўст Қозоғистон давлати барча соҳаларда юксак тараққиётга эришаётгани қайд этилган.

"Асрлар давомида халқларимиз ўртасида давом этиб келаётган ўзаро аҳиллик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари сўнгги йилларда янада мустаҳкамланиб бораётгани бизни айниқса қувонтиради", деб таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Президентимиз жорий йил 5-6 декабрь кунлари Қозоғистонга амалга оширилган давлат ташрифи давомида кечган очиқ ва сермаҳсул музокараларни алоҳида қайд этди.

Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида имзоланган декларация, самарали мулоқот механизмларини яратиш ташаббуслари, қатор йирик қўшма лойиҳалар бўйича эришилган муҳим келишувлар, келгуси йилнинг мамлакатимизда Қозоғистон йили деб эълон қилиниши, ҳеч шубҳасиз, яқин дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги алоқаларимизни сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдирган.

Мактублар якунида Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга сиҳат-саломатлик, туганмас куч-қувват ва янги зафарлар, биродар Қозоғистон халқига эса тинчлик-омонлик, фаровонлик, бахту-саодат ва доимий тараққиёт тилаклари изҳор этилган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби...

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент матбуот котиби Ш...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнин...

Ассалому алайкум, азиз ва мўътабар онахонлар!

Ўзбекистон Президенти Олимпия ва Паралим...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёниг...

Сўнгги янгиликлар