Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Июнь/2021   Президент

Ўзбекистон Президенти Парламентлараро иттифоқнинг бош котибини қабул қилди


ТОШКЕНТ, 22 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда глобал парламентлараро ҳамкорлик халқаро форумида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига таяниб.

Мамлакатимизнинг ушбу нуфузли халқаро ташкилот билан шериклигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни илгари суриш ва демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва гендер тенгликни таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш каби устувор йўналишларда конструктив мулоқотни давом эттириш ва яқин ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистон иттифоқ ишидаги иштирокини 2017 йилда қайта тиклагани ва бугунги кунда унинг ижроия тузилмаларида тўлақонли қатнашаётганини таъкидлаш жоиз. Бу йил Олий Мажлис томонидан Парламентлараро иттифоқ билан кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлаш тўғрисида алоҳида ҳужжат қабул қилинди.

Ўз навбатида, бош котиб Мартин Чунгонг мамлакатимизда парламентаризмни ривожлантиришдаги сезиларли ютуқларни қайд этди ҳамда

Ўзбекистоннинг бу борадаги глобал ташаббусларини юқори баҳолади ва қўллаб-қувватлади.

Илғор хорижий тажрибани кенг алмашиш ва кўп томонлама ҳамкорликнинг катта салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида қатор халқаро тадбирларни биргаликда тайёрлаш ва ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти: Энг муҳим вазифа,...

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазму...

Ўзбекистон Президенти Самарқандда барпо ...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд туманида барпо этилаётган туризм маркази қурили...

Ўзбекистон Президенти Эрон ташқи ишлар в...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатимизда амалий ташриф била...

Сўнгги янгиликлар