Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


29/Июль/2021   Президент

Ўзбекистон Президенти коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришни режалаштираётган фармацевтика корхонаси фаолияти билан танишди


ТОШКЕНТ, 29 июль. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев бугун Олмалиқ шаҳридаги «Jurabek laboratories» қўшма корхонаси фаолиятини кўздан кечирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига кўра, корхона 48 миллион флакон инфузион эритмалар, 480 миллион дона ампула, 60 миллион дона қуруқ антибиотиклар, 20 миллион дона лиофилизация қилинган дори шаклларини ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бу ерда GLP лабораторияси мавжуд, халқаро GMP стандарти жорий этилган.

Корхона томонидан 300 турдан ортиқ дори воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган. 15 дан ортиқ хорижий давлатга экспорт қилинмоқда.

Бугунги пандемия даврида жуда муҳим бўлган ремдесивир, фавипиравир, гепарин, эноксапарин каби дорилар ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

Биотехнологиялар соҳасида моноклониал антитаначалар туридаги дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича 30 миллион долларлик янги лойиҳага киришилган.

Корхонада коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.

Давлатимиз раҳбари шу борадаги техник имкониятлар билан танишди.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентининг Покистон ташқи...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Покистон ташқи ишлар вазири Маҳмуд Қурайшийни ...

Ўзбекистон Президенти маҳалла тизими ход...

Маҳалла – асрлар оша миллий урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлаб, халқимиз учун эзгу...

Ўзбекистон Президентининг Жаҳон банки де...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун мамлакатимизда амалий ташриф била...

Сўнгги янгиликлар