Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


16/Сентябрь/2021   Президент

Ўзбекистон Президенти Душанбеда Эроннинг янги Президенти билан учрашди


ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /«Дунё» АА/. Душанбе шаҳрига ташрифнинг биринчи кунги дастури доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати манълумотига кўра, суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Эрон Президентини юксак давлат лавозимига сайлангани билан яна бир бор самимий қутлаб, масъулиятли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

Амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари изчил ўсиб бораётгани кузатилмоқда. Қишлоқ хўжалиги, паррандачилик, балиқчилик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқларда бизнес лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Савдо-иқтисодий алоқалар суръатини давом эттириш ва янги “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш мақсадида қўшма Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштиришга келишиб олинди.

Бундан ташқари, “йўл харита”си асосида саноат кооперациясини кучайтириш истиқболлари ҳамда икки мамлакат транзит салоҳиятини самарали ишга солиш имкониятлари ваколатли идоралар даражасида пухта ўрганилади.

Давлат раҳбарлари минтақа кун тартибидаги масалаларни, шу жумладан Афғонистонда вужудга келаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқдилар.

 

Мавзуга оид

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекисто...

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъмин...

Ўзбекистон Президентига Сурхондарё вилоя...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамд...

Ўзбекистон Президенти Сурхондарё вилояти...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жойлардаги бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан...

Сўнгги янгиликлар