Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Апрель/2023   Президент

Ўзбекистон Президенти 2-3 май кунлари Германияга ташриф буюради

ТОШКЕНТ, 29 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг таклифига биноан жорий йил 2-3 май кунлари ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф дастурида Берлин шаҳрида Федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Федерал канцлер Олаф Шольц билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади, халқаро кун тартибининг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.

Германиянинг етакчи компаниялари билан инновацион-технологик шерикликни кенгайтиришга қаратилган истиқболли лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда давлатимиз раҳбари ушбу мамлакат бизнесининг етакчилари билан алоҳида учрашув ўтказади.

Ташриф чоғида Жеймс Симонс галереясида “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар империясигача” номли кўргазманинг очилиши ҳам режалаштирилган.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти Парижга етиб борд...

Давлатимиз раҳбарининг Францияга ташрифининг асосий тадбирлари 22 ноябрь кунига мўлжалланг...

Ўзбекистон Президенти Туркманистон Прези...

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳ...

Ўзбекистон Президентининг ногиронлиги бў...

Ўзбекистон Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ул...

Сўнгги янгиликлар