Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Июнь/2022   Парламент

Ўзбекистон парламент делегацияси бугун Озарбайжонга ташриф буюради

ТОШКЕНТ, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегацияси жорий йилнинг 29 июнь – 2 июль кунлари расмий ташриф билан Озарбайжонда бўлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, ташриф доирасида парламент делегацияси икки томонлама учрашувлар ўтказади, шунингдек, икки мамлакат хотин-қизларининг иқтисодий имкониятлари ва салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган Ўзбекистон ва Озарбайжон тадбиркор аёлларининг биринчи бизнес-форуми ташкил этилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегациясининг Қўшилмаслик ҳаракати парламент тармоғи мажлисида иштирок этиши ҳам режалаштирилган.

Мавзуга оид

Вашингтонда Олий Мажлис делегацияси ва А...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги пар...

Туркий тилли давлатлар парламент Aссамбл...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Улуғбек Иноятов бугун Т...

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон — Буюк ...

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Элисон...

Сўнгги янгиликлар