Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Июнь/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистон Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери маркази Бошқарув кенгашига сайланди

ТОШКЕНТ, 8 июнь. /«Дунё» АА/. Бангкок (Тайланд) шаҳрида Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг (ЭСКАТО) 76-сессияси KUDO-live платформасида онлайн режимда ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Инновацион ривожланиш вазирлиги манбасига асосланиб.


Тадбирда жами 51 та аъзо давлат, 3 та ассоциация аъзоси, 8 та кузатувчи давлат иштирок этди. Сессияда Ўзбекистондан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази вакиллари иштирок этди.

Илк маротаба виртуал режимда ўтказилган ЭСКАТО сессияси делегациялари дастурнинг ҳар бир йўналиши бўйича муҳим мавзуларни муҳокама қилдилар.

Жумладан, ижтимоий ривожланиш бўйича иштирокчиларга Пекин+25 (ESCAP/76/8) тадқиқотлари бўйича Осиё-Тинч океани Вазирлар конференциясининг маърузаси тақдим этилди. Осиё-Тинч океани декларациясида аъзо давлатлар Пекин декларацияси ва ҳаракатлар платформасини тезлаштириш учун зарур бўлган асосий ҳаракатларни белгилаб олдилар. Хусусан, гендер тенглигини таъминлаш, аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши кураш ва мухолифат салоҳиятини ривожлантириш, маълумотлар ва статистика, шериклик ва минтақавий ҳамкорлик бўйича фикрлар алмашилди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикасида гендер тенглиги масаласида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда, хусусан, 2019 йилда «Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолати тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Тадбирда, шунингдек, келгуси сессия мавзуси ва санаси комиссия томонидан тасдиқланди. Унга кўра, ESCAPнинг 77-сессияси йиғилиши 2021 йилнинг 26-30 апрель кунлари Бангкокда (Тайланд) ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўз навбатида, Осиё-Тинч океани технологиялар трансфери маркази (ОТТТМ) Бошқаруви кенгашининг сайловлар натижалари эълон қилинди. Сайловлар натижаси бўйича Бошқарув кенгашига кейинги уч йиллик муддатга (2020-2023) Бангладеш, Хитой, Индонезия, Эрон, Непал, Покистон, Жанубий Корея, Шри-Ланка, Тайланд ва Ўзбекистон давлатлари сайланди.

Йиғилиш якунида Осиё-Тинч океани минтақасида барқарор ривожланиш учун океан, денгиз ва денгиз ресурсларидан барқарор фойдаланишга кўмаклашиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Осиё-Тинч океани минтақасидаги пандемия ва инқирозларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини бартараф этишда минтақавий ҳамкорлик бўйича резолюциялар қабул қилинди.

Мавзуга оид

ИТСВ: Жорий йил январь-апрель ойларида и...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков раҳбарлигида видеоконференци...

ИТБ раҳбари Муҳаммад Ал-Жассир: ИТБ Бошқ...

1-4 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенга...

Пекинда Хитойнинг “Ипак йўли” фонди депа...

Кеча мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг...

Сўнгги янгиликлар