Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

02/Декабрь/2022   Маданият

Ўзбекистон номоддий меросининг яна иккита элементи ЮНЕСКО Репрезентатив рўйхатига киритилди

РАБОТ, 2 декабрь. /«Дунё» АА/. Бу ҳақдаги қарор Марокашда бўлиб ўтган Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича Ҳукуматлараро қўмита йиғилишида қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


28 ноябрь куни Марокашда Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича Ҳукуматлараро қўмитанинг 17-сессияси ўз ишини бошлади. Унинг доирасида  ўзбек томони иштирокида тақдим этилган икки элемент ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш  Репрезентатив рўйхатга киритилди.

 «Ипакчилик ва тўқув учун анъанавий ипак ишлаб чиқариш» ва «Хўжа Насриддин ҳақидаги латифаларни такрорлаш анъаналари»  номли  кўпмиллатли элементлар Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон томонидан Озарбайжон, Афғонистон, Эрон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия билан биргаликда «Ипакчилик ва тўқув учун анъанавий ипак ишлаб чиқариш» номли биринчи файл тақдим этилди. Иккинчи номинация «Хўжа Насриддин ҳақидаги латифаларни такрорлаш анъаналари» деб номланган бўлиб, Ўзбекистон томони Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия билан ҳамкорликда тайёрлаган.

Қўмитанинг баҳолаш комиссияси номзодлик ҳужжатларини тайёрлашда иштирок этаётган давлатларнинг биргаликдаги фаолиятини юқори баҳолади ва уларнинг Вакиллик рўйхатига киритиш учун барча мезонларга мувофиқлигини қайд этди.

Тадбир давомидаги номинациялар тақдимотида маданиятларни бойитиш, маҳаллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ўзаро ҳурмат ва маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлашдаги унсурларнинг тарихий ўрни ва аҳамиятини атрофлича очиб берувчи видеофильмлар намойиш этилди. Иштирокчилар ипак етиштиришнинг анъанавий технологиялари, кейинги йилларда Ўзбекистонда ипакчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган салмоқли ишларга алоҳида эътибор қаратдилар. Аҳоли орасида машҳур ва севимли фольклор қаҳрамони саналган Хўжа Насриддиннинг Бухоро шаҳрида қад ростлаган ноёб ҳайкали катта қизиқиш уйғотди.

Шундай қилиб, Репрезентатив рўйхатга киритилган Ўзбекистон элементларининг умумий сони 11 тага етди. Илгари бу рўйхатга «Бахши», «Лазги», «Палов», «Аския», «Миниатюра», «Наврўз», «Шошмақом» ва бошқалар киритилган эди. Атлас ва адрас тайёрлашнинг анъанавий технологияларини сақлаш бўйича Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази Номоддий маданий мерос объектларини авайлаб асраш бўйича етакчилар реестридан жой олган.

Энди янги элементлар халқаро миқёсда бутун инсоният меросининг ажралмас қисми сифатида тавсифланади ҳамда бу номоддий маданий мероснинг ушбу турларини эътироф этиш ва кенг тарғиб қилишни сезиларли даражада оширишга хизмат қилади. Ўз навбатида, ЮНЕСКО ушбу элементларни турли лойиҳаларни амалга ошириш орқали тарғиб қилади.

Мавзуга оид

Америкаликлар «Лазги» рақсини онлайн тар...

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти "Eurasia Virtual Academy" билан ҳамкор...

Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Боб...

Мамлакатимизнинг Варшавадаги элчихонаси томонидан Польшада таҳсил олаётган ўзбекистонлик т...

Ўзбекистон ёш мусиқачилари дунё саҳнала...

Жорий йил 28-31 май кунлари Беларусь Республикасининг Могилёв вилоятида “Золотая пчёлка” х...

Сўнгги янгиликлар