Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Февраль/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон нефть ва газ маҳсулотларини Покистонга экспортини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди

ТОШКЕНТ, 15 февраль. /«Дунё» АА/. «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва Покистоннинг «AKD Group» корпорацияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди, хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда покистонлик ҳамкорларга Ўзбекистон нефть ва газ саноатида олиб борилаётган трансформацион ислоҳотлар ҳамда истиқболдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

«AKD Group» корпорацияси Покистонга нефть ва газ маҳсулотларини етказиб беришни «Ўзбекнефтгаз» билан биргаликда ташкил этиш соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар «AKD Group» ва «Ўзбекнефтгаз»  ўртасида экспорт масалалари бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор  келишувларга эришди.

«AKD Group» инвестиция корпорациясига 1973 йилда асос солинган. Ҳозирда ушбу компания кўчмас мулк, воситачилик ва молиявий хизматлар, табиий ресурсларни қазиб олиш ва ахборот-коммуникация технологиялари каби соҳаларда фаолият кўрсатмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчихонасида Малайзиянинг ета...

Ўзбекистон элчихонасида Малайзия ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўт...

Транспорт соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбе...

Халқаро автомобиль транспорти бўйича Ўзбекистон – Латвия қўшма комиссиясининг навбатдаги й...

Ўзбекистоннинг инвестиция сиёсати муҳока...

Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаг...

Сўнгги янгиликлар