Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

09/Сентябрь/2022   Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги

Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги Исроил матбуоти нигоҳида

ТЕЛ-АВИВ, 9 сентябрь. /«Дунё» АА/. Diplomacy.co.il дипломатия янгиликлари порталида мамлакатимизнинг Тель-Ававдаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Исроилнинг Герцлия шаҳрида ташкил этилган маданий-маърифий тадбирга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


“Жорий йилда Исроил-Ўзбекистон муносабатларининг 30 йиллиги муҳим воқеа сифатида нишонланди. Элчи Феруза Маҳмудова икки давлатнинг кўплаб дўстлари ва тарафдорлари мустаҳкам икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини алоҳида урғулади”, деб ёзади мақола муаллиф Стивен Айелло.

Исроил Давлати номидан туризм вазири Йоэль Развозов сўзга чиқиб, кўп миллатли Ўзбекистон халқини муҳим саналар билан самимий табриклади. У республикамизда ҳукм сураётган диний бағрикенглик сиёсатига юқори баҳо берар экан, Холокост пайтида яҳудийларни ҳимоя қилгани учун Ўзбекистон халқига миннатдорлик билдирди.

Йоэль Развозов жорий йил май ойида Ўзбекистонга қилган ташрифини икки давлат ўртасидаги мустаҳкам ва ривожланиб бораётган алоқаларга мисол сифатида тилга олди. Ташриф доирасида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов билан икки томонлама меморандум имзоланганини маълум қилди.

Элчи Маҳмудова дастлаб Ўзбекистоннинг Исроилдаги илк бор тайинланган фахрий консули, Исроил – Ўзбекистон алоқаларининг азалий дўсти ва тарафдори Сара Цвини қутлади. Сўнгра махсус мукофотни топшириш учун Холон Технологиялар институти президенти, профессор Эдуард Ёқубовни таклиф этди. Профессор Э.Ёқубов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди. Таъкидлаш жоиз, эсдалик нишонлари Ўзбекистон тараққиёти ва халқаро нуфузини юксалтиришга алоҳида ҳисса қўшган инсонларга топширилади.

Истеъдодли санъаткорлар ижросидаги жонли концерт дастурининг намойиши тадбирга алоҳида шукуҳ бағишлади.

Ўзбекистон элчихонаси ва халқини давлат мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати ҳамда Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги билан самимий қутлаймиз, деб ёзади Diplomacy.co.il янгиликлар портали.

Мавзуга оид

Руминия элчиси: Ишончимиз комилки, Ўзбек...

Руминиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристиан Чобану «Дунё АА мухбирига берган интервьюсида ...

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида Ўзбекистон ...

Ўзбекистон Бош консулхонасида давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган тантана...

Польша Муваққат ишлар вакили: Янги Ўзбек...

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган тантаналарда ишти...

Сўнгги янгиликлар