Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Февраль/2020   Маданият

Ўзбекистон мусиқа санъати Исроилда намойиш этилди


ТЕЛЬ-АВИВ, 3 февраль. /"Дунё" АА/. Нес-Циона шаҳри консерваториясида "Бароккодан Жазгача" деб номланган фортепиано мусиқаси фестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 

Тадбирда исроиллик бастакорлар, мусиқа шайдолари вакиллари иштирок этишди.

Анжуман доирасида Ўзбекистон, Франция ва Испания мусиқаси кунлари ўтказилди. Унда исроиллик ёш мусиқачилар Ҳ.Изамов, Г.Мушел, Х.Хасанова, О.Aбдуллаев, Х.Раҳимов, В.Сапаров сингари таниқли ўзбек бастакорлари асарларини ижро этди.

Фестиваль бадиий раҳбари Aлександр Калантаров тадбирнинг бир куни Ўзбекистон бастакорлари томонидан яратилган мусиқа асарлари ижросига бағишланганини алоҳида қайд этди.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўн минглаб яҳудийларга иссиқ жой, нон бериб, илиқ муносабатда бўлган ўзбек халқига миннатдорлик билдирди. Ўзбекистонлик ҳамкасблари билан дўстона ва профессионал ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси вакили ҳам сўзга чиқди. Иштирокчиларга мамлакатимизда чет элда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилаётган давлат сиёсати, маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришдаги алоҳида эътибор ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майда “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Нес-Циона шаҳри консерваторияси директори Владимир Кац билан мулоқот чоғида қўшма маданий тадбирлар доирасида Ўзбекистон мусиқа мактаблари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Россиялик режиссёр Ўзбекистонда фильм су...

Россиялик режиссёр Артём Михалков "Мистер Нокаут" фильмининг ижодий жамоаси билан тасвирг...

Ўзбек ва тожик киноижодкорлари Навоий ва...

Ўзбекистон кинематография агентлигида Ўзбекистон ва Тожикистон киноижодкорлари ҳамкорлиги...

Рамазонга оид ўзбекона урф-одатлар турк ...

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси томонидан Анқарада жойлашган Онадўли илоҳиёт академия...

Сўнгги янгиликлар