Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Май/2022   Маданият

Ўзбекистон минтақалари ва Франциянинг Канн шаҳри ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

ПАРИЖ, 25 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Франция минтақалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва мамлакатимизда сайёҳлик ва киноиндустрияси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тақдимот ўтказиш мақсадида мамлакатимиз элчихонаси делегацияси Канн шаҳрида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ташриф давомида Канн шаҳри мэрининг халқаро алоқалар, туризм ва оммавий тадбирлар масалалари бўйича ўринбосари Томас де Париент билан учрашув ўтказилди. Ўзбек диломатлари, шунингдек, 75 -Халқаро Канн кинофестивали доирасида ташкил этилган  «Marché du film de Cannes» кинобозорида Ўзбекистон павильонининг очилиш маросимида қатнашдилар.

Томас де Париент Франциянинг MICE-туризм ва халқаро тадбирлар ўтказиладиган маркази бўлган ушбу шаҳарда ҳар йили 51 та халқаро тадбир ташкил этилиши ва уларда 350 минг хорижий меҳмонлар иштирок этиши айтди. Халқаро Канн кинофестивали «Le Festival de Cannes», IPEM - халқаро хусусий капитал саноати ярмаркаси, MIPIM - халқаро кўчмас мулк ярмаркаси шулар жумласидандир. Шаҳар мэри Ўзбекистоннинг тегишли ташкилотлари билан туризмнинг ушбу йўналишларида ўзаро тажриба алмашиш ва ярмаркаларда иштирок этиш бўйича ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.

Франция томонининг маълум қилишича, сўнги йилларда мэрия маъмурияти Канн халқаро сериаллар фестивали - «Canneseries»ни оммалаштиришга катта эътибор қаратмоқда. Шу муносабат билан, мулоқот давомида 2023 йил апрель ойида олтинчи марта бўлиб ўтадиган мазкур фестивалда Ўзбекистон делегациясини таклиф этиш ва ўзбек сериалларини тарғиб қилишда амалий ёрдам кўрсатиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.  

Канн шаҳри мэри ўринбосари, шунингдек, шаҳарда фаолият юритаётган юқори технологиялар ва саноат соҳасига ихтисослашган француз компаниялари, хусусан аэронавтика ва космик йўналишлардаги «Thales Alenia Space» компаниясининг илғор тажрибалари билан танишишда амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Ташриф давомида жорий йил 18-22 май кунлари 75-Халқаро Канн кинофестивали доирасида бўлиб ўтган «Marché Du Film» киноярмаркасида Ўзбекистон павильони ташкил этилди. Павильоннинг очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбаев давлатимиз раҳбари томонидан ушбу соҳага катта эътибор қаратилаётгани ва сўнгги 5 йилда киноматография йўналиши тубдан ўзгариб, янги қарорлар қабул қилинганлигини алоҳида таъкидлади. Элчи ўз нутқида Ўзбекистон Президентининг «Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони мазмунига алоҳида эътибор қаратди. Ушбу ҳужжат билан хорижий кинокомпанияларга Ўзбекистон ҳудудида суратга олиш ишлари билан боғлиқ харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши учун «Rebate» тизими ишлаб чиқилгани маълум қилинди.

«Marché Du Film» кино бозори бўлим бошлиғи М.Амсоннинг айтишича, ушбу тадбир Ўзбекистоннинг янги лойиҳалари билан танишиш, фильмлар ва медиа маҳсулотларни суратга олишда бутун дунёдан продюсер ва режиссерларни жалб қилиш имконини беради.

 - Ўзбекистон делегацияси 2022 йил ушбу тадбирда учинчи марта иштирок этмоқда, - деди М.Амсон.- «Marché Du Film» кино бозори мамлакатингизнинг бетакрор тарихий обидалари, маданияти ва кинолокацияларини тарғиб қилиш учун ажойиб имкониятдир. Ўзбекистонинг бу соҳалардаги салоҳияти хорижий медиа ва кинокомпанияларда катта қизиқиш уйғотмоқда.  

Тадбир давомида ўзбек дипломатлари таниқли режиссёр Мустафо Кешвари, Гонгконг кино ярмаркаси- «Hong Kong Film Mart» вакили Мишел Журдан, Швейцария фильм фестивали вакили Адолфо Эдуардо, «Olsberg SPI», Жанубий Африка тараққиёт агентлиги - «Songezo Boyisi Africa» ва “Vesoul International Film Festival of Asian Cinema” кинокомпаниялари раҳбарлари  билан музокаралар ўтказишди.

 Павильон иши вақтида «Uzbekistan’s club» глобал мотивацион платформаси тақдимоти, «Ўзбекистонлик» фильми ва Оролбўйи муаммоси ва минтақани жаҳон ахборот маконида илгари суришга бағишланган «Aral Dream» лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. 

Европанинг халқаро ахборот телеканали -«Euronews»да Ўзбекистоннинг «Marché Du Film» киноярмаркасидаги павильони тўғрисидаги таҳлилий  теледастур намойиш этилди.

Мавзуга оид

АҚШ Давлат департаменти матбуот котибини...

АҚШ Давлат департаменти вакили Морган Ортагус ўзининг «Twitter» ва «Instagram» ижтимоий та...

Бутунжаҳон Ҳунармандлар кенгаши президен...

Кўҳна ва ҳамиша боқий Бухорода ўтказилаётган Халқаро зардўзлик ва заргарлик ҳамда Миллий к...

Тошкентда «La Gioia» триосининг концерти...

Жорий йил 5 март куни Ўзбекистон давлат консерваториясида Словакиянинг «La Gioia» триосин...

Сўнгги янгиликлар