Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Июнь/2021   Жамият

Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Корея Миллий полиция агентлиги ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди


СЕУЛ, 19 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда бўлиб турган Корея Миллий полиция агентлиги бош комиссари Ким Чанг Йонг бошчилигидаги Жанубий Корея делегацияси аъзолари куни кеча Ўзбекистон Миллий гвардияси ўқув маркази ва бошқа қатор объектлар билан танишдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Танишув доирасида томонлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари билан боғлиқ масалаларни атрофлича муҳокама қилди. Ўзаро қизиқиш уйғотадиган қатор йўналишлар бўйича тажриба алмашилди. Идоралараро ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан келишувга эришилди.

Шу куннинг ўзида Корея Миллий полиция агентлиги делегацияси аъзолари Ўзбекистон жамоат хавфсизлиги университетида бўлишиб, ушбу таълим маскани фаолияти билан яқиндан танишганлари баробарида университетнинг профессор-ўқитувчилари ва курсантлари билан ҳам учрашдилар. 

Бўлиб ўтган учрашувлар якунлари бўйича Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Корея Миллий полиция агентлиги ўртасида ўзаро  ҳамкорликни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича бундан кейин қўйиладиган аниқ қадамлар белгилаб олинди.

Корея Миллий полиция агентлиги делегациясининг Ўзбекистонга сафари давом этмоқда.

Мавзуга оид

Олий Мажлисда парламентлараро ҳамкорлик ...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида хорижий парламентлар билан ҳамкорлик гу...

Танзила Норбоева Марказий Осиё етакчи аё...

БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбарининг такл...

Қозоғистон Президенти 8 март байрам тадб...

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Нур-С...

Сўнгги янгиликлар