Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

18/Январь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистон мавзуси Туркиянинг “Сабаҳ” газетаси саҳифасида

АНҚАРА, 18 январь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг энг нуфузли оммавий ахборот воситаларидан бири – “Сабаҳ” газетаси саҳифасида кўҳна ва замонавий Ўзбекистон мавзусига бағишланган мақола босилиб чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Унда мамлакатимиз халқи туркий эллардан бири эканлиги, қадим замонда ҳозирги Ўзбекистон Мовароуннаҳр ва Турон ҳудудлари таркибига киргани, бугунги кунда бой тарихи ва муҳим  аҳамияти боис дунё миқёсида бот-бот тилга олинаётгани алоҳида таъкидланган.

Мақолада, мамлакатимизнинг жўғрофий жойлашувига оид маълумотлар ҳам туркиялик ўқувчилар эътиборига ҳавола этилган.

“Самарқанд ва Бухоро каби тарихий шаҳарлари билан машҳур Ўзбекистон Буюк Ипак йўлида жойлашганлиги билан Марказий Осиёда барчанинг эътиборини тортиб келган” деб ёзади нашр.

Шунингдек, мақолада мамлакатимизнинг бой маданий-маърифий мероси ва ўзига хос урф-одат ва анъаналари, уларнинг айримлари ЮНЕСКОнинг моддий ва номоддий мероси рўйхатидан жой олгани алоҳида таъкидланган. “Қарийб 3500 йиллик ўтмишга эга, бугунги кунда ҳам ўзининг тарихий жилосини сақлаб қолган Ўзбекистон – “бутун дунё аҳли, айниқса, турклар кўриши керак бўлган муҳим ўлкалардан биридир”, деб ёзади “Сабаҳ” газетаси.

Мавзуга оид

БАА матбуоти Ўзбекистон ҳаётидаги сўнгги...

Бирлашган Араб Амирликлари оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ҳаётида рўй бераётган сўн...

Германиядан муносабат: Ўзбекистон ҳукума...

Германиянинг ихтисослашган «Wirtschaft+Markt» журналида республикамизда амалга ошиhилаётга...

Япония газетасида Ўзбекистон элчиси била...

Япониянинг «Sen-i-news» газетасида Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов билан ўзбек п...

Сўнгги янгиликлар