Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Январь/2022   Сиёсат

Ўзбекистон Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилди

ТОШКЕНТ, 13 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти «Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида»ги  қарорни имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Адлия вазирлиги манбасига кўра, қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига (2013 йил 27 июнь, Марокаш) қўшилди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Мавзуга оид

АҚШ махсус вакили Залмай Ҳалилзод: Афғон...

Ўзбекистонда бўлиб турган АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили З...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сен...

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни пар...

Шавкат Мирзиёев: рақамлар эмас, натижа з...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг охирги иш кунида парламент...

Сўнгги янгиликлар