Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

06/Декабрь/2022   Долзарб

Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги Японияда нишонланди

ТОКИО, 6 декабрь. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси томонидан Ёкохама шаҳрида жойлашган “Ходогая” халқаро ҳамкорлик марказида 33-чи бор ўтказилаётган Ходогая халқаро фестивали доирасида Бош қомусимизнинг 30 йиллигига бағишлаб “Ўзбекистон маданияти куни” ташкил қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Тадбирда Ёкохама шаҳри Ходогая тумани расмийлари, Ўзбекистон-Япония дўстлик жамиятлари вакиллари, ватандошларимиз, маданий доиралар ҳамда япон жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситаларининг  вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир доирасида “Ходогая” халқаро ҳамкорлик маркази галереясида Ўзбекистон халқ амалий санъати буюмлари ва миллий либослар кўргазмаси ташкил қилингани баробарида мамлакатимиз маданияти ва сайёҳлик салоҳиятининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Юртимизнинг анъанавий ҳунармандчилик буюмлари, миллий таом ва маҳсулотлари “Kinuya” ва “Misty Caravan” компаниялари томонидан ташкил қилинган стендлар воситасида ҳам намойиш этилди.

Маданий тадбирнинг бадиий қисмида ватандошимиз Х.Исматов танбурда ижро этган ўзбек миллий мумтоз куй-қўшиқлари ва “Гулистон” ансаблининг раққоса қизлари ижросидаги жозибадор рақслар гулдастаси меҳмонларда катта тассурот қолдирди.

“Ходогая” халқаро ҳамкорлик маркази директори Юки Мизумура Ўзбекистон билан Япония ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги доирасида ҳамда Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси кўмагида ташкил қилинган “Ўзбекистон маданияти куни” кутилганидан ҳам аъло даражада ташкил этилганини айтди. Унинг таъкидлашича, тадбир иштирокчиларда илиқ таассурот қолдиргани баробарида япон жамоатчилигида Ўзбекистонга бўлган қизиқишни янада орттирди. “Бизларда яқин келажакда гўзал Ўзбекистон бўйлаб  саёҳат қилиш истаги пайдо бўлди”, деди у.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ҳудудида Афғонистоннинг айрим...

Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Афғонистоннинг айрим ...

«Cotton Campaign» халқаро коалицияси ўзб...

Бугун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистон пахта жабҳасидаги меҳнат шаро...

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида ...

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида яна юқорилади....

Сўнгги янгиликлар