Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Март/2023   Конституциявий ислоҳотлар

Ўзбекистон Конституциясига киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар ЕХҲТ расмий ҳужжати сифатида тарқатилди

ВЕНА, 25 март. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Республикасининг ЕХҲТ қошидаги Доимий ваколатхонаси томонидан ЕХҲТ Доимий кенгашининг 1415-сонли мажлиси кун тартибига “Ўзбекистонда бўлажак референдум” мавзусидаги масала киритилди ва унинг доирасида Ўзбекистон Республикасининг ЕХҲТдаги Доимий вакили Абат Файзуллаев йиғилиш қатнашчиларига жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдум ва Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги батафсил маълумотларни тақдим этди, деб хабар бермоқда  Дунё АА мухбири.


Тадбирда ЕХҲТга бўлган барча 57 та аъзо давлат, 11 та мулоқот бўйича шерик давлатлар ҳамда ташкилотнинг ижро этувчи тузилмалари раҳбарлари иштирок этдилар.

Хусусан, маърузада мазкур конституциявий ислоҳотлардан кўзланган мақсад мамлакат ҳаётининг барча жабҳаларида кечаётган туб ўзгаришларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратиш ҳамда Асосий қонунни жамиятдаги бугунги реал воқеликка ва шиддатли тус олган ислоҳотлар мантиғига мослаштиришдан иборат эканлиги алоҳида таъкидланди.

“Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи халқ бўлиши керак”, деган ғоя асосида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаси ўтказилганлиги, жами аҳолидан уни такомиллаштириш бўйича 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушгани ва уларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олгани қайд этилди.

Конституциявий қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар билан бир қаторда ЕХҲТ томонидан қабул қилинган тегишли халқаро ҳужжатлар ҳам таҳлил қилинганлиги билдирилди.

Конституциявий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон давлатининг ҳуқуқий мақоми бўйича қатъий нормалар киритилаётганлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланаётгани, давлат ҳокимияти тизими тубдан ислоҳ этилиб, парламентаризм янада кучайтирилаётганлиги, ёшлар, болалар, аёллар ҳуқуқлари муҳофазасига оид қўшимча кафолатлар белгиланаётгани маълум қилинди. Шунингдек, Конституцияга бозор механизмларини янада ривожлантириш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, мулк дахлсизлиги ва у билан боғлиқ ҳуқуқларнинг таъминланишини давлат томонидан муҳофаза этиш ҳамда мулкий ҳуқуқларни чеклаш фақат суд қарори асосида бўлишига доир янги нормалар киритилаётганлиги қайд этилди.

Умуман олганда, мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар натижасида Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалари ҳажми 65 фоизга ошиши ҳамда ўзгартиш ва қўшимчаларнинг сони ва мазмуни Конституцияни янги таҳрирда қабул қилиш заруратидан далолат бериши таъкидланди.

Мажлис якунида Ўзбекистон делегацияси маърузаси матни ЕХҲТнинг расмий ҳужжати сифатида иштирокчи давлатларга тарқатилди.

Мавзуга оид

Эстониядан муносабат: Конституцияга ўзга...

Татьяна Мюлбайер, кинопродюсер

Германия ва Швециядаги ватандошлар: Ўзбе...

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”г...

«Ўзбекистон Республикасининг Конституция...

30 апрель куни бўлиб ўтган референдумда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Консти...

Сўнгги янгиликлар