Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

13/Май/2022   Инвестициялар

Ўзбекистон Инновациялар вазирлиги делегацияси Исроил Инновациялар идораси тажрибаси билан танишди

ТОШКЕНТ, 13 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Тель-Авивга ташрифи давомида Исроил Инновациялар идорасининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Алан Хофман билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 


Вазирлик маълумотига кўра, учрашув чоғида Исроилнинг инновацион экотизимини шакллантириш тарихи ҳамда ушбу соҳада юзага келинган муаммолар ва уларнинг ечимлари таҳлил қилинди. Шунингдек, ҳозирги кундаги стартап лойиҳалари ва йирик корпорацияларнинг ўзаро муносабатларида кузатилаётган тенденциялар хусусида фикр алмашилди. Томонлар инновациялар соҳасида ахборот алмашиш ҳамда стартапларни қўллаб қувватлаш соҳасида ҳамкорлик олиб боришга келишди. 

Таъкидлаш жоизки,  Инновациялар идораси 2016 йилда Исроил ҳукумати томонидан ташкил этилган бўлиб, Исроилнинг инновацион сиёсатини олиб боришга масъулдир. Шу билан бирга, инновацион экотизимни қўллаб-қувватлаш,  инфратузилмаларни шакллантириш, стартаплар ва катта инновацион корпорациялар ўртасида кўприк вазифасини бажаради.

Мавзуга оид

«Wikipedia» порталининг ўзбек тили сегме...

«Wikipedia» порталининг ўзбек тили сегментини тўлдириш бўйича талаба-ёшлар ўртасида танло...

Нукусда технопарк ташкил этилади...

«Нукус» эркин иқтисодий зонасидаги 30 гектар бўш ер майдонида «Нукус» технопарки ташкил эт...

Ўзбекистон ва Венгрия компаниялари Жизза...

Тошкентда BMB Trade Group ва Kiss Group (Венгрия) компаниялари ўртасида Жиззах шаҳрида кун...

Сўнгги янгиликлар