Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

27/Май/2022   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегацияси Туркияда қатор учрашувлар ўтказди

АНҚАРА, 27 май, /“Дунё” АА/. Жорий йил 23-25 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Б.Абдуллаев бошчилигидаги делегация Туркиянинг Анқара шаҳрида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ташриф давомида Туркия Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Муҳтерем Инже билан ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, хусусан, ходимларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ҳамкорликда ўқув семинарлари ташкил этиш, уларнинг малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат чоғида ҳар икки томон идоралар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ҳар жиҳатдан ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини тасдиқлади.

Шунингдек, сафар давомида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегацияси аъзолари Туркия миллий полицияси, Анқара шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва Транспорт вазирлигининг Автойўлларни назорат қилиш маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Мавзуга оид

2022 йилда Испанияда Ўзбекистоннинг бой ...

Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасида «Мудехарес» жамоатчилик маданият маркази вакиллари ...

Ўзбекистон делегацияси Ҳиротда Алишер На...

Бугун Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби...

Франциялик мутахассис Ўзбекистоннинг тиб...

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев “AP-HP International” ассоциацияси раҳ...

Сўнгги янгиликлар