Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

17/Январь/2022   Спорт

Ўзбекистон футбол клубларининг ОЧЛ-2022/2023 мавсумидаги рақиблари маълум бўлди

ТОШКЕНТ, 17 январь. /«Дунё» АА/. Бугун Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) 2022/2023 йиллар мавсуми учун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


ОЧЛнинг жорий мавсумида мамлакатимиз шарафини Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор» ва мамлакат кубоги соҳиби Қаршининг «Насаф» футбол клублари ҳимоя қилади.

Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби ОЧЛ-2020/2023 мавсумини тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан бошлайди. «Насаф» эса плей-офф босқичида иштирок этади.

Қуръа натижаларига кўра, «Пахтакор» Қатарнинг «Ал Дуҳаил», Эроннинг «Сепахон» ҳамда «Ал Таавон» ва «Ал Жайиш» ўртасида бўлиб ўтадиган плей-офф учрашуви ғолиби билан «D» гуруҳидан  ўрин олди. 

Қаршининг «Насаф»  клуби  плей–офф  босқичида БААнинг «Банияс» жамоаси билан баҳслашади. Агар ушбу ўйинда қаршиликлар рақибни  мағлуб этишса мусобақанинг «E»  квартетига жойлашади.

 «Насаф» ОЧЛнинг гуруҳ босқичига йўлланма берадиган ўйинни 15 март куни «Банияс» майдонида ўтказади.

Маълумот учун, ОЧЛнинг Ғарб минтақасидаги гуруҳ босқичи ўйинлари 7-27 апрель кунлари марказлашган ҳолда ўтказилади. Нимчорак, чорак, ярим ва финал учрашувлари эса 2023 йил февраль ойида бўлиб ўтиши белгиланган.

Мавзуга оид

Ислом бирдамлик ўйинлари бошқа санага кў...

Туркиянинг Кўниё шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган V “Ислом бирдамлик ўйинлари” 2021 ...

UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентг...

Бугун енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келди...

Ўзбекистонда янги спорт ташкилоти – Фран...

Ўзбекистонда янги спорт ташкилоти – Франция сават бокси ассоциацияси ташкил этилди....

Сўнгги янгиликлар