Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Январь/2021   Ўзбекистон экспортчилари "Дунё" АА нигоҳида

Ўзбекистон Европа мамлакатларига дуккакли маҳсулотлар экспортини кенгайтирмоқда


ТОШКЕНТ, 10 январь. /«Дунё» АА/. Янги йил арафасида Ўзбекистондан Венгрияга шартнома асосида 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги дуккакли маҳсулотлар етказиб берилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия департаменти маълумотига кўра, республикада ташкил этилган экспортни қўллаб-қувватлаш тизими доирасида Ташқи ишлар вазирлиги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ва Global Export компанияси билан биргаликда мамлакатимизда етиштириладиган маҳсулотлар учун янги бозорлар очиш бўйича тизимли ишларни амалга оширмоқда.

Эспорт йўналишидаги самарали ҳамкорликнинг тасдиғи ўлароқ Венгрияга 500 минг долларга тенг қийматли дуккакли маҳсулотлар етказиб бериш бўйича имзоланган шартномани мисол тариқасида келтириш мумкин. Шартномага мувофиқ, Ўзбекистондан илк бор ушбу Европа мамлакатига дуккакли маҳсулотлар экспорт қилинди. Ҳар иккала томон узоқ муддатли ҳамкорликни давом эттириш ва етказиб берилаётган маҳсулотлар ҳажмини янада ошириш ниятида.

Илгари жаҳон экспортида дуккакли маҳсулотлар савдоси Англия, Белгия, Нидерландия, Руминия ва Латвиядаги компаниялар орқали йўлга қўйилган бўлиб, бу Ўзбекистон маҳсулотларининг юқори сифатли ва Европа стандартларига тўла мос эканини яққол кўрсатади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ҳукумати томонидан транспорт харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида маҳаллий экспортчиларга бериладиган компенсация тўлови натижасида хорижга сотилаётган мева ва сабзавотлар экспорти ҳажмининг изчил ўсиши таъминланди.

Мавзуга оид

Ўзбек экспортчилари «Дунё» ахборот аген...

Ўзбек экспортчилари «Дунё» ахборот агентлиги нигоҳида...

Ўзбек экспортчилари «Дунё» ахборот аген...

Ўзбек экспортчилари «Дунё» ахборот агентлиги нигоҳида...

Ўзбек экспортчилари «Дунё» ахборот агент...

Ўзбек экспортчилари «Дунё» ахборот агентлиги нигоҳида...

Сўнгги янгиликлар