Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Апрель/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон элчиси Япония адлия вазири билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди


ТОКИО, 15 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Япониядаги дипломатик миссияси якунланиши арафасида адлия вазири Ёко Камикава билан учрашди. Унда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокараларда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Японияга расмий ташрифининг муваффақиятли ўтгани ва эришилган келишувларнинг самарали эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, 2019 йилда икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасида имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида адлия ва қонунчиликни такомиллаштириш борасида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.

Суҳбатдошлар Япония вакилларининг Тошкент шаҳрида 21-22 апрель кунлари бўлиб ўтадиган «Tashkent Law Spring» халқаро форумида иштирок этиши, шунингдек, юристлар ва ҳуқуқшунослар тайёрлаш бўйича биргаликдаги фаолиятни тартибга солувчи ҳужжатларни имзолаш масалаларини муҳокама қилди.

Томонлар ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини юқори баҳолади, шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш соҳасидаги алоқаларни  чуқурлаштириш бўйича келишувга эришди. 

Мавзуга оид

Синхрон таржима мутахассисларини тайёрла...

Мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги элчихонаси кўмагида Тошкент давлат шарқшунослик у...

Польшада «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳот...

Польшада «Marszałek Holding» нашриёт-матбаа уйи томонидан «Ўзбекистонда суд-ҳуқуқ ислоҳотл...

АҚШда И.Савицкий номидаги давлат санъат ...

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси кўмагида И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъ...

Сўнгги янгиликлар