Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Май/2021   9 май - Хотира ва қадрлаш куни

Ўзбекистон элчиси Венани фашизмдан озод қилган аскарларни хотирлаш маросимида иштирок этди


ВЕНА, 9 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Венадаги элчихонаси вакиллари Шварценбергплац майдонидаги Австрияни фашизмдан озод қилиш пайтида ҳалок бўлган совет аскарлари ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Шунингдек, тадбирда Россия, Беларусь, Арманистон, Украина ва Марказий Осиё мамлакатлари дипломатик ваколатхоналари ходимлари қатнашди.

Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 76 йиллиги арафасида Венадаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари тинчликни сақлаш ва ҳозирги авлоднинг ёрқин келажагини таъминлаш учун жонини берган аскарлар хотирасини ёдга олди.

Вена аҳолиси 9 май куни миннатдорчилик ва эътироф сифатида Шварценбергплац майдонидаги монументга гуллар олиб келади.

Шварценбергплац майдонидаги ёдгорлик Австрияни нацизмдан озод этган аскарлар хотирасига ўрнатилган марказий мажмуадир. У 1945 йилда Вена учун бўлиб ўтган жангларда ҳалок бўлган аскарлар хотирасига бунёд этилган.

Австрияда нафақат Вена шаҳрини фашизмдан озод қилиш, балки ўз она замини озодлиги учун жонини берган 350 га яқин ўзбекистонлик аскар дафн этилган.

Австрияни озод қилиш 1945 йил 27 апрель куни якунланган. Мамлакатнинг мувааққат ҳукумат тузилиб, Австрия давлатчилигини тиклаш тўғрисида декларация эълон қилинган.

Мавзуга оид

Элимиз эъзозида бўлган собиқ жангчиларга...

Мудофаа вазирлиги Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати маълумотига кўра, Наманган вилояти Н...

Иккинчи жаҳон уруши йиллари Беларусь туп...

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Инсон ва қонун” газетаси бош муҳаррири, ёзувч...

Қорақалпоғистонда Иккинчи жаҳон уруши йи...

орақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармасида ғалабанинг 75 йиллиги муносабати б...

Сўнгги янгиликлар