Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Июнь/2022   Маданият

Ўзбекистон элчиси Польша Миллий хотира музейи директори билан учрашди

ВАРШАВА, 29 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Баҳром Бобоев Польша Миллий хотира институти директори Кшиштоф Швагжик билан мамлакатимизда польшалик аскарлар ва Польшада ўзбек аскарлари дафн этилган масканларни ободонлаштириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Польша вакиллари Миллий хотира институти делегациясининг 2021 йил июль ва 2022 йил май ойларида  генерал  Владислав Андрес армияси аскарлари ва уларнинг оила аъзолари қабрларини аниқлашда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистонга амалга оширилган сафарга кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.

Кшиштоф Швагжик сафар давомида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алокалари қўмитаси ва Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, Фанлар академияси Тарих институти раҳбарияти билан ташкил этилган учрашувлар, Бухоро вилоятига ташриф чоғида эришилган келишувлар ҳақида сўзлаб берди.

Ушбу ташрифлар доирасида ўтказилган музокаралар чоғида илмий, архив ва хотираларни абадийлаштириш соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, шунингдек, «Умид йўли» халқаро мемориал-маърифий лойиҳасини амалга ошириш ишлари Ўзбекистон томонидан қўллаб-қувватланди.

Польша-Ўзбекистон ҳамкорлиги архив ҳужжатларини ўзаро алмашиш ва рақамлаштириш, қўшма илмий нашрлар чоп этиш, 1942-1943 йилларда Ўзбекистонда яшаган генерал Владислав Андрес ҳаётига бағишланган анжуманлар ва бошқа тадбирларни ташкил этишни ўз ичига олади.

Ушбу йўналишдаги ҳамкорлик ишларининг муҳим таркибий қисми Иккинчи жаҳон уруши пайтида Польшада ҳалок бўлган ўзбек аскарларининг қабрларини қидириш ва аниқлашдан иборат. Хусусан, генерал Собир Раҳимов дастлаб дафн этилган (кейинчалик унинг хоки Тошкентга кўчирилган) ва унинг рамзий қабри жойлаштирилган Гданск яқинида 70 дан ортиқ қабр аниқланган.

Ўзбекистонликларнинг поляклар хотирасини ёд этиб, улар дафн этилган жойларни ободонлаштириш бўйича саъй-ҳаракатлари, поляк миллатига мансуб юртдошларимиз учун яратилган кенг имкониятлар, Ўзбекистон-Польша дўстлик жамиятининг икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси юқори баҳоланди.

Польша халқи Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистонда 200 мингдан ортиқ полякларга кўрсатилган чин инсоний эътибордан  миннатдор ва улар буни ҳеч қачон унутмайди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи делегациясининг 2022 йил сентябрь ойида Польшага ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Абай Қўнонбоев юбилейига муносиб туҳфа...

Қозоқ мумтоз адабиётининг асосчиси Абай Қўнонбоевнинг 175 йиллиги кенг нишонланмоқда...

Регистон майдонида "Самарқандда таълим т...

Мирзо Улуғбек мадрасаси ташкил этилганининг 600 йиллиги муносабати билан Регистон майдони...

Таниқли Болливуд киноюлдузларининг Тошке...

Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва Ҳиндистон ахборот ва коммуникация технологиялари ва...

Сўнгги янгиликлар