Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

10/Декабрь/2020   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон элчиси Латвия қишлоқ хўжалиги вазири билан ҳукуматлараро комиссия йиғилишига тайёргарлик ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

РИГА, 10 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Қадамбой Султонов кеча Латвия қишлоқ хўжалиги вазири Каспарс Герхардс билан учрашди. К.Герхардс, шунингдек, иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраиси ҳисобланади, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Суҳбат давомида савдо ва сармоялар, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, олий ва ўрта махсус таълим, туризм, атроф-муҳит ва минтақавий ривожланиш, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.

Вазир иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Латвия ҳукуматлараро комиссиясининг мажлисига тайёргарлик кўриш бўйича 9 декабрь куни ўтказилган экспертлар онлайн-мулоқоти ўз вақтида ташкил этилганини таъкидлади.

Европа Иттифоқи йўналиши бўйича ҳамкорлик доирасида Латвия қишлоқ хўжалиги вазири Европа rомиссиясининг Ўзбекистонга “GSP+" Преференциялар бош тизимининг бенефициар мамлакати мақомини бериш тўғрисида қабул қилган қарорини ҳамда ушбу масала энди Европа Кенгаши ва Европа парламентида кўрилишини олқишлади.

Каспарс Герхардс Латвия Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатишга интилишини қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

Учрашувда Ўзбекистон-Латвия ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилишини ташкил этиш бўйича ишларни давом эттириш, унинг натижалари бўйича мустаҳкам келишувларга эришиш ва мавжуд механизмлардан икки томонлама форматда ва Европа Иттифоқи йўналишида самарали фойдаланиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Тошкентда Польшанинг машҳур декорация ва...

Тошкентда 1 июнь куни нафақат Польшада, балки Европа уй интерьер дизайни соҳасида етакчи б...

Ригада Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги и...

Ўзбекистон элчиси Қадамбай Султонов Латвия Фанлар академияси президенти Илварс Кальвиньш б...

Ўзбекистон – Япония: қурилиш соҳасидаги ...

Ўзбек дипломатлари Япониянинг «Shimizu Corporation» компанияси раиси Миямото Йоуичи ва ун...

Сўнгги янгиликлар