Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Февраль/2021   Медиа

Ўзбекистон элчиси АҚШнинг оммабоп ҳафталик журналида мамлакатимизнинг минтақавий сиёсатига бағишланган мақола чоп этди


ВАШИНГТОН, 5 февраль. /«Дунё» АА/. АҚШнинг оммабоп «Newsweek» ҳафталик журналининг 4 февраль сонида мамлакатимизнинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Ўзбекистоннинг минтақавий сиёсати ва минтақадаги жараёнларда Жо Байден маъмуриятининг иштироки зарурлигини белгиловчи омилларга бағишланган «The U.S. Must Remain Engaged with Central Asia»  (“АҚШ Марказий Осиё билан яқин алоқаларни сақлаб қолиши керак”) сарлавҳали мақола чоп этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Newsweek» - Американинг ҳафталик янгиликлар журнали ҳисобланади. 1933 йилда ташкил этилган нашр таҳририятининг бош қароргоҳи Нью-Йорк шаҳрида жойлашган. Маълумотларга кўра,  «Newsweek» 95 миллион онлайн-ўқувчи, АҚШда 100 минг (уларнинг 27 фоизи миллионерлар) ва дунё бўйлаб 200 минг доимий обуначига эга. Журналнинг Twitterдаги саҳифасини 3,4 миллион, Facebookдаги саҳифасини 1,8 миллион киши кузатиб боради.

Мақола ўқувчиларни Ўзбекистон сиёсий ва иқтисодий-ижтимоий ҳаётидаги ўзгаришлар ва минтақа хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш бўйича илгари сурилаётган ташаббуслар билан таништиради.

Таъкидланишича мамлакат раҳбарияти томонидан амалга оширилган либерал ўзгаришлар ва бозор ислоҳотлари самарасида иқтисодиёти ўсиб бораётган Ўзбекистон инвесторлар учун ноёб  бизнес имкониятларини тақдим этмоқда. 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг яхши қўшничилик сиёсати минтақада янги ишонч муҳитини шакллантирди. Бу минтақавий алоқаларни яхшилаш учун инфратузилмани ривожлантиришга йўл очди ҳамда Марказий Осиё ва АҚШ ўртасида кенгроқ ҳамкорлик қилиш учун имкониятлар яратди, деб қайд этади мамлакатимиз элчиси.

Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва мамлакат энергетика салоҳияти Америка бизнеси вакилларини минтақага кенгроқ жалб қилиш учун имкониятлар очмоқда.

Нашрда қайд этилишича, Ўзбекистон Марказий Осиёда узоқ муддатли ривожланиш ва хавфсизликни таъминлашда муҳим роль ўйнайдиган Афғонистонда барқарор сиёсий келишувга эришиш учун изчил саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. “Ўзбекистон-Афғонистон-Америка Қўшма Штатлари” янги уч томонлама формати, шунингдек «С5+1» мулоқот платформаси доирасида АҚШ билан ўзаро алоқаларни фаоллаштириш зарур.

Муаллиф Ўзбекистон ва АҚШ нафақат умумий сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик манфаатларига эга, балки ҳар иккала мамлакат ҳам демократияга ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга содиқлик каби умумий қадриятларга ҳам юксак ҳурмат билан муносабатда бўлмоқда, деб таъкидлаган.

Мавзуга оид

Латвиядан муносабат: Ўзбекистон миллий қ...

Латвиянинг етакчи «LETA» ахборот агентлиги коррупцияга қарши курашиш ва геноцид жиноятинин...

Тошкент халқаро конференцияси Жанубий Ко...

Жанубий Кореянинг етакчи оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ...

Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўрта...

Афғонистоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларидан - «Tolo news» ахборот нашри сайтида «М...

Сўнгги янгиликлар