Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

28/Август/2021   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистон элчиси Ҳиндистон оммабоп электрон нашрларига интервью берди

ДЕҲЛИ, 28 август. Дунё АА/. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳатов «Sarkaritel.com» ва «DiplomacyIndia.com» электрон нашрларига онлайн-интервью берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Интервью мазкур порталларнинг «Envoy speaks» рукнининг навбатдаги сонида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамига бағишлаб ўтказилди.

Дипломатия ваколатхонаси раҳбари мамлакатимиз мустақиллиги қўлга киритилгач, янги давлат ва жамият қуриш йўлида амалга оширилган тарихий ишлар, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида эришилган улкан муваффақиятлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Бундан беш йил олдин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти, йўналишлари, бугунги кунга қадар мазкур дастуриламал ҳужжат ижроси доирасида эришилган самарали натижалар хусусида сўз юритилди. Мамлакат ривожида тарихий аҳамият касб этган мазкур кенг қамровли ҳужжатнинг энг асосий мақсади Янги Ўзбекистонни барпо этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш эканлиги алоҳида эътироф этилди.

Суҳбат чоғида ҳинд аудиторияси эътиборига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон» газетаси бош муҳарририга берган интервьюсининг мазмун-моҳияти тақдим этилди. Мамлакатда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар, барқарор тараққиётни таъминлашда олдинда турган устувор вазифалар қайд этилди.

Ўз навбатида, сўнгги йилларда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан олиб борилаётган очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсат, дунёдаги барча тараққийпарвар мамлакатлар, айниқса, қўшни давлатлар билан яқин дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга устувор аҳамият берилаётганлиги дунё ҳамжамиятида Янги Ўзбекистонга нисбатан улкан ишонч руҳини шакллантиргани алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, интервью давомида Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жорий йил июль ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик: Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясининг амалий якунлари хусусида ҳам фикр алмашилди. Истиқболда режалаштирилган сиёсий, иқтисодий ва маданий жабҳалардаги муҳим тадбирлар хусусида ҳинд журналистига маълумот берилди.

Видео-интервью «Envoy speaks» рукни остида «Sarkaritel.com» ва «DiplomacyIndia.com» электрон порталларида, «Youtube» канали ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кенг ёритилмоқда.

Мавзуга оид

«Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўз...

Покистондаги қатор етакчи босма ва электрон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президен...

Сеулда ахборот ва коммуникация технологи...

Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасида Корея Республикаси Фан ва ахборот-коммуникация технол...

Ўзбек пахтасига қўйилган бойкотнинг беко...

Германиядаги тўқимачилик саноатига ихтисослашган «TextilWirtschaft» журналининг веб-саҳифа...

Сўнгги янгиликлар