Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


29/Июль/2021   Ватандошларимиз

Ўзбекистон элчихонаси: Туркиядаги ёнғинда ҳалок бўлганлар ва жабр кўрганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари йўқ


АНҚАРА, 29 июль. /"Дунё" АА/. Туркиянинг курорт ҳудудлари яқинида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Россиянинг "Новости" ахборот агентлиги CNN Turk телеканали маълумотига таяниб хабар беришича, бугун Туркияда курорт ҳудудларида учта янги ўрмон ёнғини қайд этилган. “Бодрум яқинидаги Гувержинлик, Ойдин вилоятининг Дидиме ва Аланиянинг Еникёй аҳоли пунктларида ёнғин бўлмоқда. Ушбу ҳудудларга қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар етиб келган, - деб аниқлик киритмоқда “Новости” агентлиги. - Аввалроқ Мармарисда маҳаллий аҳоли ва сайёҳларнинг эвакуацияси ҳақида хабар берилган эди”.

Мамлакатимиз элчихонаси маълумотига кўра, ёнғинда ҳалок бўлганлар ва жабр кўрганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари йўқ.

Мавзуга оид

Швеция Қироллиги ҳудудида истиқомат қила...

Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Швецияда доимий ва вақтинча яшаётган ҳамда таълим ол...

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати...

Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси томонидан Польшада истиқомат қилаётган ва таҳсил ол...

Озарбайжонда 14 январь — Ватан ҳимоячила...

Кеча мамлакатимиз элчихонаси томонидан Озарбайжонда истиқомат қилаётган ва иш фаолиятини о...

Сўнгги янгиликлар