Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

06/Декабрь/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон элчихонаси Польшада бўлиб ўтган Халқаро фестивалда машҳур ўзбек таомларини тақдим этди


ВАРШАВА, 6 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси дунё мамлакатлари миллий таомларининг «Charity bazar» халқаро хайрия фестивалида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг “Ўзбекистон – Шарқ дурдонаси” деб номланган миллий стенди кулолчилик маҳсулотлари, идиш-товоқлар, атлас ва адрас газламалари, сўзана, миллий либослар, юртимиз манзаралари ва тарихий шаҳарлари акс эттирилган суратлар, туризм саноати ҳақида рисола ва журналлар билан безатилди. Тадбир меҳмонлари ва иштирокчиларига Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти ва унинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган фильмлар намойиш этилди. Бу эса мамлакатимиз ҳақида янаба бой тассуротлар шаклланнишига имкон берди.

Меҳмонлар ўзбек миллий ошхонасининг машҳур дурдоналари –палов, манти, гўшт ва қовоқдан тайёрланган сомса, қази, чучвара, турли ширинлик ва қуритилган мевалардан татиб кўришга таклиф қилинди.

Тақдим этилган миллий санъат намуналари, заргарлик буюмлари, кийим-кечак ва пазандачилик анъаналари фестиваль меҳмонларининг эътиборини тортди.

Тадбир якунига кўра, элчихона “Шарқнинг энг хилма-хил таомлари” номинацияси бўйича соврин билан тақдирланди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчихонаси Жанубий Кореяда та...

Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси ва Ўзбекистон Ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг ушшу ...

Ўзбекистон давлат хизматчиларининг малак...

Мамлакатимизнинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги ДХР...

2021 йил Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ...

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Бахтиёр Саидов ва Хитой ташқи ишлар вазири ўринбо...

Сўнгги янгиликлар